OFB mobil ilovasi
Bank bilan aloqa
1 iyun

Болалар — бизнинг бойлигимиз. Уларнинг соғлиғи ва фаровон ҳаёти ҳамма нарсадан устундир!

Бугун - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида биз ўз анъаналаримизга содиқ қолган ҳолда Ўзбекистон онкологлари уюшмаси билан биргаликда Республика онкология марказига ташриф буюрдик.

Биз ушбу дардга чалинган ҳамда қатъият ва матонат билан касалликка қаршилик кўрсатаётган ёш беморларни зиёрат қилдик...

Болажонларга совғалар улашилди ва улар шифохонада байрамона муҳитни ҳис этишдан бағоят шод бўлдилар.

Мурғак қалб эгаларига қувонч ва шодлик бағишлай олдик деб умид қиламиз.

Бизнинг ёш дўстларимиз, Сизларга соғлиқ ва бахт тилаймиз! Олдинда Сизнинг орзуларингиз рўёби ва қувончли кунлар кутиб турибди.